"Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо мавсумга баҳо берди. "Доришунослар" тарихда биринчи марта Германия чемпиони бўлишди ва бир марта ҳам мағлуб бўлишмади.
"Биз бу кунларни узоқ вақт эслаймиз. Ушбу кубокни қўлга киритиш ҳар бир инсон учун алоҳида воқеа. Ғалаба тўлиқ ҳақли. Биз эса чемпионатни мағлубиятсиз якунладик – “Вердер” билан ўйиндан кейинги мақсадимиз шу эди. Мен жамоа билан фахрланаман, хурсандман.
Биз эришган ютуқларимиз, ўйинимиз билан фахрланишимиз мумкин. 90 очко, бирорта мағлубиятсиз - ҳаммасини тўлиқ тушунишимиз учун бироз кўпроқ вақт керак бўлади. Футболчилар бу лаҳзадан завқ олишларини истайман, улар бунга лойиқ. Катта саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.
"Лейпциг"га қарши биринчи ўйинимизни ўтказган август ойидан бошлаб бугунгача футболчилар ҳар доим яхши тайёргарлик кўришган, бор эътиборини ишга қаратган ва бирорта ҳам ёмон ўйин ўтказмаган. Эҳтимол, вақт бор эди, лекин кейин реакция келди. Бу Бундеслигада биринчи марта содир бўлди. Жамоамиз лига тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилади", - деди Хаби Алонсо Bild билан суҳбатда.
"Байер" яна 2 та соврин ютиши мумкин. 22 май куни леверкузенликлар Европа лигаси финалида “Аталанта” билан, 3 кундан сўнг эса Германия кубоги финалида “Кайзерслаутерн” билан ўйнайди.