“Барселона” якшанба куни “Райо Вальекано”ни мағлуб этди (3:0) ва Испания Ла Лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. El Partizado COPE хабарига кўра, ўйиндан сўнг Каталония клуби президенти Жоан Лапорта жамоа бош мураббийи Хавини ғалаба ва иккинчи ўрин билан табриклаган.
Манбанинг қайд этишича, Лапорта ва Хави ўртасида муҳим учрашув режалаштирилган. У "Севилья"га қарши сўнгги тур ўйинидан кейин бўлиб ўтади. Очиғи, Хавининг "Барселона"даги келажаги шу йиғилишда ҳал бўлади.
Ўтган куни Хави ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.
"Севилья" - "Барселона" учрашуви 26 май куни бўлиб ўтади.