Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Эронлик мухлислар: «Ливан ва Қатарни енгсак, камида плей-оффда бўламиз»

Баҳо:
+1 | -

ЖЧ-2014 саралашининг бу турида Эрон дам олган бўлса-да, эронлик мухлислар "А" гуруҳида бўлиб ўтган 2та ўйинни диққат билан кузатишди. Эроннинг Persianfootball.com сайтидаги форумда терма жамоаларнинг ЖЧ-2014 йўлланмаси муҳокама қилинмоқда. Қизғин муҳокамага сабаб бўлаётган мавзулардан бир қуйидагича номланган: "Агар биз Қатар ва Ливанни мағлуб этсак, ЖЧга чиқиш имкониятимиз қандай бўлади?".

"Хабарингиз бор, бугун оғир кун бўлди. Боиси Ўзбекистон Ливанни мағлуб этган бўлса, Жанубий Корея энг сўнгги дақиқада Қатар дарвозасига ғалаба тўпини киритди. Гуруҳдаги ҳолатни ўрганиб чиқиб, шунга амин бўлимки, биз (Эрон) ҳаттоки Ливан ва Қатарни мағлуб этсак ҳам ЖЧга чиқиш имкониятимиз ёмон экан", дея бошланади ушбу мавзу остида қолдирилган илк хабар.

"Ҳозирги кунда бизнинг ҳисобимизда 7 очко мавжуд. Биз ҳали Ливан ва Қатарни мағлуб этишимиз керак. Агар шунга эриша олсак, ҳисобимиздаги очколар сони 13тага етади. Ўзбекистон эса сўнгги турда Қатар билан тўқнаш келади ва улар ғалаба қозонишса 14 очкога эга бўлишади. Жанубий Корея эса Ливан меҳмони бўлади ва 6та ўйиндан кейин 13 очко жамғаришади.

Шунда:
Ўзбекистон - 14 очко (7та ўйин)
Жанубий Корея - 13 очко (6та ўйин)
Эрон - 13 очко (7та ўйин)

Жанубий Кореянинг қолган 2та ўйини Ўзбекистон ва Эронга қарши кечади.

— Биз Кореяни мағлуб этиб, Жанубий Корея Ўзбекистонни ютса, ЖЧга Эрон ва Жанубий Корея чиқади;
— Жанубий Корея билан дуранг ўйнасак ва Корея Ўзбекистонни ютса, у ҳолда Жанубий Корея билан биргаликда яхши тўплар нисбатига эга бўлган жамоа ЖЧга чиқади;
— Агар биз Жанубий Кореяга ютқазиб, Корея Ўзбекистонни ютса, биз фақат плей-оффга чиқамиз;
— Агар Жанубий Корея Ўзбекистонга ютқазиб, биз ҳам Кореяни ютсак, ЖЧга Ўзбекистон ва Эрон чиқади;
— Агар Жанубий Корея Ўзбекистон билан дуранг ўйнаб, биз Кореяни мағлуб этсак, ЖЧга Эрон ва Ўзбекистон чиқади.

Агар Ливан ва Қатарни мағлуб этсак, камида плей-оффда бўламиз. Лекин ўйинлар қийин бўлади. Умид қиламан, биз 8 йиллик танаффусдан ЖЧга чиқамиз".

Манба: www.persianfootball.com
Киритилди: 14:58, 27.03.2013.
Ўқилди: 10055 марта.
Фикрлар: 42 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.