"Барселона" президенти Хавини ишдан бўшатиш борасидаги фикридан қайтмади.
Олдинроқ Жоан Лапорта мавсум якунида бош мураббий билан ишлашни тўхтатишга қарор қилгани маэлум бўлганди. У Хавидан "Барселона"нинг иқтисодий аҳволи "Реал" ва бошқа Европа жамоаларидан ҳам ёмонроқ эканини айтгани учун жаҳли чиқди.
Кеча каталонияликлар “Райо Валекано”ни мағлуб этишди (3:0) ва Ла Лига якуний турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллашини кафолатлади. Шунга қарамай, клуб раҳбари Хавининг келажаги борасидаги фикрини ўзгартирмади, деб хабар беради Marca.
Лапортанинг фикрича, лойиҳага жамоага ва унинг чемпионлик унвонларини қўлга киритиш ва Европанинг энг яхши клублари билан рақобатлашиш қобилиятига кўр-кўрона ишонадиган мураббий керак. Президентнинг фикрича, Хави бу таърифга тўғри келмайди.
Мураббийнинг ўзи ҳамон "блауграна"да ишлашни давом эттирмоқчи.