Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Ўткир Юсупов мисолида Лига барча футболчиларга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" учрашувидан сўнг Лига меҳмонлар посбони Ўткир Юсуповнинг иши Тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилиши юзасидан маълумот тақдим этганди.

Кейинроқ Юсупов маҳаллий нашрлар билан суҳбатда мазкур мавзуга тўхталиб ўтди ва ўлчов барчага бирдек эмаслигини қайд этди. Қўшимчасига, Юсупов Суперлига 8-тури доирасида бўлиб ўтган "Нефтчи" клубига қарши ўйиндан кейин ҳам ғалабани биринчи навбатда меҳмон мухлислар қаршисида нишонлашга ошиқди.

Лига миллий терма жамоа посбони сифатида Юсуповни ҳурмат қилади ва қатъий равишда огоҳлантиради: дарвозабон келгусида ҳам бундай хатти-ҳаракатни амалга оширса, унга нисбатан кескин чора кўрилади. Ҳар қандай профессионал футболчи провокацияларга эътибор қилмаслиги ва албатта жамоатчиликни жунбушга келтириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатдан тийилиши шарт. Бунга амал қилмаган футболчи миллий терма жамоа аъзоси бўлган тақдирида ҳам Лига мусобақаларига қўйилмайди. Профессионал футболчида стадионга ташриф буюрган ҳар бир мухлисга жавоб қайтариш имконияти мавжуд эмас, ҳар қандай провокация учун энг муносиб жазо — яхши футбол орқали ғолиб чиқишдир.

Шунингдек, Лига Юсуповга 2022-йилги мавсумда "Пахтакор" стадионидаги хатти-ҳаракатлари ва унга нисбатан чиқарилган қарорни, қўшимчасига, у назарда тутган "Сўғдиёна" посбонининг 2023-йилги мавсум Фарғонадаги хатти-ҳаракати учун олган санкциясини эслатиб ўтади. ЎФА тегишли қўмиталари ва Лига учун ҳар қандай жамоа ва футболчи тенг ҳуқуқли, шу билан бирга, расмий учрашув давомида бирдек масъулиятли ҳисобланади. Ўзини бундан алоҳида ҳисоблаган футболчи ёки расмийга эса литсензия тақдим этилмайди.

Маълумот учун, ҳар қандай футболчи, расмий ва клубда тегишли қўмита қароридан норози бўлган тақдирида ЎФА Апелляция қўмитасига мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд.

Киритилди: 15:46, 20.05.2024.
Ўқилди: 2934 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.