Ёзги трансфер ойнасида "Реал Мадрид" марказий ҳимояда ўйнаш учун "Лилл"дан Лени Йорони сотиб олиши мумкин. Журналист Маттео Моретто ижтимоий тармоқларда 18 ёшли франциялик футболчининг трансфери нархига боғлиқ бўлишини маълум қилди.
"Лос-Бланкос" амалдаги шартномаси фақат 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган футболчи учун ортиқча тўлашни режалаштирмаяпти. "Лилл" Йоро учун 60 миллион евро сўраяпти, аммо "Реал" камроқ пул сарфлашни режалаштирмоқда.
Футболчининг ўзи Мадрид клуби билан вариантни устувор деб билади, гарчи унга бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Агар Лени Йоро келаси ёзда "Лилл"ни тарк этмаса, у ҳолда бир йилдан кейин у эркин агент сифатида текинга шартнома имзолаши мумкин.