"Реал Мадрид" Ла Лигадаги энг узоқ мағлубиятсиз серия бўйича клуб рекордини ўрнатди. 24 сентябрдан бери мадридликлар Ла Лигада 31 ўйиндан бери мағлуб бўлмаган, 24 марта ғалаба қозонган ва 7 марта дуранг ўйнаган.
Mundo Deportivo хабарига кўра, "Реал Мадрид" бу мавсумда Ла Лига телевидениеси ҳуқуқларидан тушган маблағдан жами 143 миллион еврони чўнтагига олади.
Бу мавсумда Ла Лига телевидение ҳуқуқлари учун 1500 миллион евро атрофида маблағ тақсимлаши кутилмоқда. Шундан 8,5 фоизи (тахминан 127 миллион евро) профессионал бўлмаган футбол ва бошқа спорт турларига ёрдам сифатида берилади.
Қолган маблағ (тахминан 1373 миллион евро) икки қисмга бўлинган. Дастлабки 50%, яъни 750 миллион евро, сумма Ла Лиганинг барча 20 клуби ўртасида тенг тақсимланади, ҳар бир жамоа 37,5 миллион евро олади.
Аммо қолган қисми (тахминан 623 миллион евро) ҳар бир жамоанинг жадвалдаги якуний ўрнига кўра фоиз асосида тақсимланади. Шундай қилиб, чемпион "Реал Мадрид" умумий сумманинг 17 фоизини олади.
Бошқа кичик бонусларни ҳисобга олганда "Реал Мадрид" 143 миллион евро ишлаб олади.