"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасида тарихга кирди, деб хабар бермоқда Squawka портали.
Хабар қилинишича, норвегиялик футболчи Премьер-лига тарихида кетма-кет икки мавсум Англия чемпиони ва мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлган биринчи футболчига айланди.
Жорий мавсумда Эрлинг Холанд “Манчестер Сити” сафида 44 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.