Муҳаммад Салоҳ Юрген Клоппнинг кетиши ҳақида пост қолдирди.
Якшанба куни германиялик мутахассис "Ливерпуль" бош мураббийи сифатидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Мерсисайдликлар АПЛнинг сўнгги турида “Вулверхэмптон”ни мағлуб этишди (2:0).
“Бу совринлар ва сўнгги етти йиллик тажрибани сиз билан баҳам кўриш ажойиб бўлди.
Келажакда омад тилайман ва яна учрашамиз деган умиддаман”, - деб ёзади “Ливерпуль” вингери.