"Сан-Паулу" "Ювентус"нинг чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандро билан шартнома имзоламоқчи, деб ёзади Руди Галетти.
Бразилия клуби аллақачон Сандрога расмий таклиф юборган, бироқ у аввало бошқа вариантларни кўриб чиқмоқчи. 33 ёшли бразилиялик футболчи "Порту" билан гаплашган ва Саудия Арабистонидаги баъзи клублар ҳам у билан боғланишган.
Сандронинг "Ювентус" билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган ва у жамоани эркин агент сифатида тарк этади.
Жорий мавсумда у 17 та ўйинда майдонга тушди.