Ҳимоячи Рафаэль Варан Испания чемпионатига эркин агент мақомида қайтиши мумкин.
Мадриднинг “Атлетико” клуби 31 ёшли франциялик футболчига қизиқиш билдирмоқда ва ҳимоя марказида мустаҳкамловчи изламоқда. Олдинроқ Варан жорий мавсум якунида “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши эълон қилинган эди.
Рафаэль “қизил иблислар” сафида 2021 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. Якунланган Англия Премьер-лигасида француз 22 та ўйин ўтказди.