Флорентино Перес Тони Крооснинг фаолиятини якунлаш қарорига изоҳ берди.
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси ва Германия терма жамоаси учун сўнгги турнир шу ёзда бўлиб ўтадиган Евро-2024 бўлади.
"Тони Кроос "Реал Мадрид" тарихидаги энг буюк футболчилардан бири. Бу клуб абадий унинг уйи бўлиб қолади”, - деди Мадрид жамоаси президенти.
Кроос 2014 йилда "Реал"га ўтган эди. У клубда 10 мавсум ўйнади, 463 ўйин ўтказди ва 22 та совринни қўлга киритди, шу жумладан тўрт марта Чемпионлар Лигаси ва Испания чемпионатини ютди.