Хави Эрнандеснинг келажаги борасида ҳалигача савол белгилари йўқолган эмас.
Spanish Sport хабарига кўра, Деку клубга алоқаси бўлмаган мураббийлардан номзод излаш ғоясини қўллаб-қувватламайди ва фақат Хави ёки Рафа Маркесга ишонади.
Деку клуб маданиятини тушунадиган ички номзодларда кўпроқ ишонч кўрмоқда.
Шу сабабли, Маркеснинг бошқарувни эгаллаши эҳтимоли кучаймоқда, чунки Деку чет эллик мураббийни олиб келишни истамайди.