Леверкузеннинг "Байер" клуби спорт директори Симон Рольфес ҳозирда "Интер" сафида ҳаракат қилаётган Ҳоқон Чалханўғли ҳақида фикр билдирди.
"Мен Ҳоқоннинг фазилатларига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман, гарчи у биз учун бошқа позицияда ўйнаган бўлса ҳам. Тўғри, у ўшанда орқага югуришни ёқтирмасди, асосан фақат олдинга ўтарди. У жуда тез эмас эди. Аммо ўз позициясини ўзгартиргандан кейин у жуда ўзгарди. Бу борада у Тони Кроосга жуда ўхшайди. Айтганча, бу улар орасидаги ягона ўхшашлик эмас", - дея Рольфеснинг сўзларини келтиради Bild.