Кириш Регистрация

Даврон Файзиев Мадримов - Кроуфорд жанги фаворити ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 3 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Оқшомнинг марказий жангида ҳамюртимиз суперярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов P4P рейтинги етакчиларидан америкалик Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади. Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев бўлажак жанг ҳақида шундай фикр билдирди. 

"Исроил Мадримов жуда яхши ҳаваскор бокс мактабини босб ўтди. Проф боксга кириб келганига ҳали кўп бўлмади, лекин етарлича қийинчиликларни кўришга улгурди. Жароҳатлар, кучли рақибларга қарши жанглар. Бу ҳолатларда у ўзининг руҳиятини кўрсата олди. Шахсан мен Мадримовга ишоняпман. Кроуфорддек номдор боксчига қарши жанг ўтказишга ҳали эрта эмасмиди? Менимча, ҳозир айни пайти. Жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. Ўзининг яхши спорт формасига кириб олди. Теренсдан ёш, бу ҳам муҳим жиҳатлардан бири. Ўзига яраша плюсларимиз кўп. Тезлик ва жисмоний томонлама устунлик Кроуфорд томонда. Теренснинг биргина устунлиги унинг йиллар давомида тўплаган бой тажрибасида бўлиши мумкин. У катта жангларни кўрган, балки шу томондан жангда бироз устунликка эга бўлар. Аммо умумий қилиб олганда барибир Исроил Мадримовда плюслар кўпроқ кўриняпти. Магомед Курбановга қарши кечган чемпионлик жанги Исроилни улғайганини кўрсатди. Бу жанг ҳамюртимизга жаҳон боксида суперюлдуз бўлиб олиш учун хизмат қилади. Буни унинг ўзи ҳам тушуниб турибди", - деди Файзиев.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 16:48, 22.05.2024.
Ўқилди: 3264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.