Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Эронлик мухлис: «Оптимизм қаердан пайдо бўлмоқда?»

Баҳо:
+ | -

Яни бир эронлик мухлис вазиятга реал баҳо беришга урингани эътиборга молик.

"Мен қуйидаги 5та вазиятга эътибор қаратишингизни сўрайман.

1) Биз Қатарга борамиз. Бу мамлакатдан ФИФАдан Жаҳон чепионатини сотиб олди. Демак, ФИФА улар томонида. Ўйиннинг ўзи тушки соат 1да бошланади. Шунинг учун жазирама иссиққа дуч келамиз. Европада ўйнайдиган футболчиларимиз бундай ҳавода шунчаки "йўқолиб" қолишлари мумкин. Бизга қарши ўйин Қатар учун энг сўнгги имконият бўлади ва улар бизни мағлуб этиш учун бор имкониятни ишга солишади.

2) Агар Қатарни мағлуб этиб келсак, ҳеч қандай муаммосиз Ливанни енгамиз. Доҳадан ғалаба билан қайтсак, кейинги ўйинларда бизга осонроқ бўлади. Лекин Қатар билан ўйинда дуранг натижа — 0:0 ёки 1:1 ҳисоби қайд этилиши мумкин. Агар Жанубий Корея ўз майдонида Ўзбекистонга ютқазиб қўйса, улар бизга қарши Сеулда қандай ўйнаши мумкинлиги ҳақида ўйлагим ҳам келмаяпти.

3) Сеулда, июнь ойида ЖЧга чиқиш учун баҳс бўлади. Бу сизга ҳеч нарсани эслатмаяптими? Бу 4 йил олдинга сценарийнинг ўзгинаси. Ўшанда биз Корея билан 2-ўрин учун курашгандик. 4 йил аввал таркибимиз кучлироқ футболчилардан ташкил топганди. Ҳозирги футболчилар кураша олишадими?

4) Плей-офф баҳсида кураш олиб бориш учун Австралия/Уммон/Ироқ/Иордания билан тўқнаш келамиз. Бу жамоалардан қайси бири плей-офф йўлланмасини қўлга киритишини билмадиму, уларнинг барчаси жисмоний жиҳатдан кучли жамоалар ҳисобланишади.

5) Ва ниҳоят, барчасидан ўтиб олсак, биз Жанубий Американинг бешинчи жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Улар бизни мағлуб этса керак. Боливиянинг Аргентинага қарши учрашувини кўрдим. Жанубий Америка стадионларидан ижобий натижа билан қайтишимизга кўзим етмайди.

Энди, менга айтингчи, 5та ўйинда бор-йўғи 2та гол урган жамоага нисбатан сизларда оптимизм қандай пайдо бўлмоқда?"

Манба: www.persianfootball.com
Киритилди: 10:37, 28.03.2013.
Ўқилди: 7143 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.