"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос бошқа жамоага ўтишга ҳеч қачон яқин бўлмаганини тан олди. Немис футболчиси сешанба куни эълон қилинганидек, 34 ёшида фаолиятини якунлайди.
“Мен ҳар доим имкон қадар содиқ бўлишга ҳаракат қилдим. Бу ерда ўйнаган ўн йил давомида қанча турли миш-мишлар юрганини эслаганимда... Уларда заррача ҳақиқат йўқ эди. Бу вақт давомида мен учун фақат "Реал" мавжуд эди", - дея ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради Madrid Xtra.
Тони Крооснинг жамоа сафида ўйнаши учун бор-йўғи икки ўйин қолди. Ла Лиганинг сўнгги турида “Бетис”га ва Чемпионлар Лигаси финалида Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши.