"Реал"нинг собиқ футболчиси Руд ван Нистелрой ярим ҳимоячи Иско қачонлардир Каталониянинг "Барселона"сига ўтишни хоҳлаганини айтди. Иккала футболчи ҳам "Малага"да бирга ўйнаган.
"Иско ҳар доим "Барселона" ҳақида гапирарди, лекин мен унга "Реал"га ўтишни маслаҳат берганман. Мен унга айтдим: "Йўқ, сен "Реал Мадрид"га борасан ва у ерда Чемпионлар лигасида ғалаба қозонасан", - дея ван Нистелройнинг сўзларини келтиради Barca Universal.
Иско 2013 йилда "Реал Мадрид"га ўтган ва қироллик клубида 9 йил ўтказган. Бу даврда футболчи беш марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди.