Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

"Ла Десима"га 10 йил тўлди!

Баҳо:
+ | -

Бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2014-йилнинг 24-май куни Лиссабонда “Реал” ва “Атлетико” ўртасида Чемпионлар лигаси финал учрашуви бўлиб ўтганди.

Кубок учун кураш драматик кечди - 36-дақиқада Диего Годин ҳисобни очди, иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг учинчи дақиқасигача “матрасчилар” олдинда боришаётган эди.

Кейин эса бурчак зарбасидан сўнг Серхио Рамос гол урди ва ҳисоб 1:1 бўлди. Асосий вақтда қўлдан бой берилган ғалаба “Атлетико” учун жиддий зарба бўлди.

Қўшимча бўлимларда Диего Симеоне шогирдлари ўз дарвозаларидан яна учта гол ўтказиб юборишди - Гарет Бэйл, Марсело ва Криштиану Роналду гол уришди.

"Реал Мадрид"нинг бу муваффақияти "ла деcима" деб номланади, чунки бу клуб тарихидаги 10-еврокубок бўлганди.

Ўшанда "қаймоқранглилар"нинг мураббийи Карло Анчелотти эди, у ҳозир ҳам жамоа билан ишлайди.

"Реал Мадрид" шу кунгача 14 марта еврокубокларда ғалаба қозонган. 1 июнь куни "Лос-Бланкос" 15-марта совринни қўлга киритиш имкониятига эга.

Финалда Анчелотти шогирдлари “Боруссия” билан куч синашади.

Киритилди: 20:59, 24.05.2024.
Ўқилди: 1102 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик