Деклан Райс ўйин олдидан ейдиган таоми ҳақида гапирди.
“Блинчик. Ўйиндан олдин мен ундан тўрттасини еб оламан. Сироп ёки асал билан ва бу энг яхши таомга айланади - у мавсумни ўзгартирди. Сиз менга ишонмайсиз” – табассум билан деди “Арсенал” ярим ҳимоячиси.
У ўйинлардан олдин балиқ ва гуруч истеъмол қилганини айтди, аммо "Арсенал"нинг диетологи унга бу таомларни алмаштиришни маслаҳат берди.
"Мен бу илм-фанни, уларда нима борлигини ёки шунга ўхшаш нарсаларни тушунмаяпман, лекин улар менга энг кучли энергия беради. Менимча, шунинг учун мен майдон бўйлаб кўп югураман", – деди Райс.