Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Самвел Бабаян: "Тўп назоратини йўқотганимиз – энг катта хато"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Металлург" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Оғир учрашув бўлди ва биз шундай бўлишини билардик. "Металлург" сўнгги поғонада бораётган бўлса-да, кучли жамоа саналади. Рақиб дарвозасини ишғол қилганимиздан сўнг ғалабани сақлашга ҳаракат қилдик. Ўтказиб юборилган голдан кейин олдинга ўтишга ўзимизда куч топдик ва вазиятлар яратдик. Афсуски, улардан фойдалана олмадик. Умуман олганда, натижа адолатли бўлди. Тан олиш керак, бугун ғалаба қозонганимизда бу омаддан бўларди. Афсуски, бундай бўлмади. Стандарт вазиятдаг сўнг дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Хулоса чиқариб, олдинга ҳаракатланишда давом этамиз.

Голдан сўнг тўпни тўлиқ рақибга топшириб қўйдик. Биз жуда ёмон ҳаракат қилдик. Тўпга эга чиққанимизда эса қийин комбинациялар қилишга интилиб, уни яна йўқотдик. Айнан тўп назоратини йўқотганимиз энг катта хато бўлди", - деди Бабаян.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 04:06, 25.05.2024.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.