Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Ж.Корея билан ўйин олдидан 7 нафар футболчимизда биттадан огоҳлантириш бор

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 тўртинчи босқичида нисбатан тартибли ўйин кўрсатмоқда. Футболчиларимиз учрашувларда кўп ҳам огоҳлантириш олаётгани йўқ. Масалан, Ливанга қарши ўйинда фақатгина Фарҳод Тожиев сариқ карточка олди холос.

Фарҳод 3 йил деганда терма жамоага биринчи марта таклиф этилди. Демак, Жанубий Кореяга қарши ўйинни дисквалификация туфайли ҳеч бир футболчи ўтказиб юбормайди. Ливанга қарши ўйинда майдонга туша олмаган Ислом Тўхтахўжаев ҳам сафга қайтади.

ЖЧ-2014 тўртинчи босқичи ўйинлари тугашига биз учун 2та тур қолди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Жанубий Кореяга қарши барча футболчилар бемалол майдонга тушиши мумкин. Аммо ўша ўйинда айрим футболчиларнинг огоҳлантириш олиши уларнинг Қатар билан ўйинда майдонга тушмаслигига сабаб бўлиб қолиши мумкин.

Келинг, қайси футболчиларда биттадан сариқ карточка борлигини кўриб чиқамиз. Хабарингиз бор, ЖЧ-2014 саралашининг 3-босқичида Абрамовнинг "тактикаси" эвазига 5 нафар футболчимиз Тожикистон билан ўйинда карточкалардан "тозаланиш" амалиётини ўтказишганди. Ўшанда фақат Салим Мустафоев (Қирғизистон билан жавоб ўйинида — иккинчи босқич) ҳисобида огоҳлантириш қолиб кетганди. Беш нафар футболчимиз ФИФА томонидан 2тадан ўйинга дисквалификация қилинган бўлса-да (Япония ва Эронга қарши ўйинлар), улар буёғига карточкалардан холос бўлишгани ҳам бор гап.

Тўртинчи босқичдаги энг "тоза" ўйинимиз Эронга қарши ўйин бўлса (бирорта ҳам огоҳлантириш йўқ), энг кўп "карточкали" ўйинимиз Теҳронда Эронга қарши бўлиб ўтди (нақ 5та сариқ карточка). Қолган ўйинларда эса 2-3 нафардан футболчимизга огоҳлантириш берилмоқда. Ислом Тўхтахўжаев (Ливан), Жасур Ҳасанов (Эрон), Анзур Исмоилов (Эрон) 2тадан сариқ карточка олишга ва биттадан ўйинни ўтказиб юборишга улгуришди.

Салим Мустафоевни "карточкалилар" рўйхатига киритиб ўтирмаймиз, у барибир терма жамоага таклиф этилмаяпти. Қолганлар эса қуйидагича:

ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН. Ўзбекистонда огоҳлантириш йўқ.
ЛИВАН - ЎЗБЕКИСТОН. Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев, Александр Гейнрих, Жасур Ҳасанов
ЎЗБЕКИСТОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ. Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов, Артём Филипосян
ҚАТАР - ЎЗБЕКИСТОН. Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов, Жасур Ҳасанов, Виталий Денисов
ЭРОН - ЎЗБЕКИСТОН. Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев, Азизбек Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Акмал Шораҳмедов,

Жанубий Корея қарши ўйин олдидан ҳисобида биттадан сариқ карточкага эга бўлган футболчилар рўйхати:
1. Александр Гейнрих
2. Артём Филипосян
3. Виталий Денисов
4. Азизбек Ҳайдаров
5. Сервер Жепаров
6. Санжар Турсунов
7. Акмал Шораҳмедов

8. Салим Мустафоев

Ушбу футболчилар эҳтиёт бўлиб ўйнаши лозим демаймиз. Боиси, бу нарса уларнинг ўз имкониятлари даражасидан паст ўйнашларига олиб келиши мумкин. Муҳими, улар ўша ўйин пайтида юқори формада бўлишса бўлгани. Яхши формада бўлган футболчи эса огоҳлантириш олмайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:06, 28.03.2013.
Ўқилди: 9384 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7465]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2957]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1973]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1793]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1753]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1617]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1604]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1555]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1547]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1500]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик