Хаби Алонсо мураббийлик фаолиятидаги иккинчи совринни қўлга киритди.
Аввалроқ, Леверкузенликлар Бундеслига мавсуми якунланишига 5 тур қолганда Германия чемпионига айланганди.
Бугун Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа Германия кубоги финалида “Кайзерслаутерн”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Байер" клуб тарихидаги илк олтин дублга эришди - жамоа чемпионат ва Германия кубогини қўлга киритди.
Шу тариқа, 42 ёшли мутахассис мураббийлик фаолиятидаги иккинчи совринни қўлга киритди.