Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Жамшид Саидов: "Марказий ҳимоячиларимизнинг ҳаракатларидан норозиман"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қизилқум" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва ҳисобда олдинга олиб чиқдик. Иккинчи бўлимда мезбонлар майдонда 10 киши бўлиб қолди. Аммо биз сон жиҳатдаги устунликдан фойдалана олмадик.

Иккинчи таймда очиқ футбол бўлди ва қарши ҳужумдан шерлар фойдаланиб кетишлари ҳам мумкин эди. Шу сабабли биз босим қила олмадик ва мен бундан бироз норозиман. Аммо, бу футбол. Баъзан 10 киши бўлган жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатиши мумкин. Бугун иккинчи таймда мезбонлар яхши ҳаракат қилди. Черан бугун жамоани ҳар жабҳада олдинга бошлади. Биз унинг нималарга қодир эканини билардик. Умуман олганда, вазиятлар бўлди, сўнгги зарбаларда аниқлик етишмади.

Бугун Шулая дисквалификация сабаб бизга ёрдам бера олмади. Ушбу баҳсда унинг бизга кўп фойдаси теккан бўларди.

Айрим вазиятлардаги ҳаракатлари учун марказий ҳимоячилардан норозиман. Уларнинг хатолари сабабли бугун Чераннинг ўзида иккита голли вазият юзага келди. "Пахтакор"нинг ўйинида Драган ва Ҳамдамов катта ҳажмда иш қилмоқда. Жамоада авлодлар алмашинуви рўй бермоқда, бироқ ўйлашимча, шерлар ўйиндан ўйинга қўшиб боришади ва уларни курашдан чиқаришга ҳали эрта", - деди Саидов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:14, 26.05.2024.
Ўқилди: 641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.