"Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси ва сардори Бруно Фернандеш Англия кубогидаги ғалабадан кейин клубдаги фаолияти ҳақида гапирди.
“Ҳамма менинг ниятларимни билади: мен бу ерда совринларни ютишда давом этмоқчиман ёки ҳеч бўлмаганда улар учун сўнгги дақиқаларгача курашишни хоҳлайман", — дея португалияликнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғидаги (собиқ Twitter) саҳифасида.