Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Жо Харт ҳам футболдан кетди

Баҳо:
+ | -

37 ёшли инглиз дарвозабони Жо Харт профессионал фаолиятини якунлади.

У ўз қарорини февраль ойи охирида эълон қилди. Дарвозабон сўнгги мавсумни «Селтик»да ўтказди, у 2021 йилда «Тоттенхэм»дан шотландияликлар сафига кўчиб ўтди.

Ўтган йили у клуб билан Шотландияда треблга эришган бўлса, бу мавсумда у олтин дублга эришиб, Шотландия кубоги ва чемпионлигини қўлга киритди. Умуман олганда, у «Селтик» билан уч мавсумда 7 та соврин ютган.

Аввалроқ, англиялик футболчи 12 йилни «Манчестер Сити»да ўтказган (2006-2018), у билан бирга 6 та соврин ютган.

Шунингдек, у «Тоттенхэм», «Вест Хэм», «Бёрнли», «Бирмингем», «Торино», «Транмер», «Шрусбери» ва «Блэкпуль» клубларида ҳам ўйнаган.

Бундан ташқари, дарвозабон 2010 йилдан 2016 йилгача тўртта йирик турнирда Англия терма жамоаси таркибида бўлган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 16:52, 26.05.2024.
Ўқилди: 1623 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.