Москванинг «Динамо» клуби собиқ раҳбарларидан бири Сергей Степашин Москва кўчаларидан бирига «Динамо»нинг собиқ дарвозабони Лев Яшиннинг номини беришни таклиф қилмоқда.
Жамоанинг меҳмондаги учрашувларида кўп бўлмайман. Ўтган йилда Грознида бўлдим ва «Терек» билан ўйинни кузатдим. Нимагадир кўпчилик у ерга боришдан чўчишди, лекин мени ҳамма танийди ва ҳурмат қилади, шунинг учун у ерга бордим ва жамоамга мухлислик қилдим. Учрашувдан олдин мени жуда яхши кутиб олишди.
Иккинча марта Грознида ажойиб бир маросим муносабати билан бўлдим. У ерда Лев Яшинга ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мен билан Яшиннинг аёли ҳам бирга борган эди. Мен унга шаҳарни кўрсатдим. Дарвоқе, Тольяттида Яшин номидаги кўча ҳам мавжуд.
Москвада ҳам Яшин номига бирор кўчани аташ мумкинми? Шарт. Бу менинг шахсий фикрим. Келинг, «Динамо» ҳамжамиятининг 90 йиллиги муносабати билан шу масалада шаҳар мэри Сергей Собянин билан маслаҳатлашамиз»,- дейди Степашин.