«Селтик» бу мавсумда Шотландия кубоги ва чемпионлигини қўлга киритиб, мавсумни «олтин дубл» билан якунлади.
Кеча Шотландия кубоги финалида Брендан Рожерс шогирдлари «Рейнжерс»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Бу клуб тарихидаги 42-мамлакат кубоги - бошқа ҳеч кимда бундай кўп соврин йўқ. «Рейнжерс» 34 марта Шотландия кубогини қўлга киритган.
Аввалроқ «Селтик» кетма-кет учинчи марта Шотландия чемпионлигини қўлга киритганди. Шу тариқа, клуб жорий мавсумда чемпионат ва Шотландия кубогини қўлга киритиб, «олтин дубл»га эришди.
Эътибор беринг, ҳозирда Глазгонинг икки клубида 118 тадан соврин бор.