Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Биринчи ўйиндаёқ савия билинди

Баҳо:
+1 | -

Ва ниҳоят кўпчилик интизорлик билан кутган биринчи лигага ҳам старт берилди. Андижонлик мухлислар интизорлик билан кутган биринчи ўйин ўзининг шиддаткорлиги билан мухлисларни хурсанд этди. Аслида "Андижон" биринчи лигада иштирок этаётган бўлгани билан жамоанинг асосини Олий лигадан хабардор бўлган футболчилар ташкил қилганди. "Пахтакор-2" жамоа эса аксинча 1994-95-96 йилларда таваллуд топган ёш футболчилардан ташкил топган эди. Шу сабабли ушбу ўйинда мухлислар мезбонларнинг ғалабасини, аниқроғи, йирик ғалабасини кутган ҳолда ташриф буюришди.

Ўйин бошларинидан олдин стадионга йиғилган мухлислар учун янги мавсум бошланиши муносабати билан санъаткорлар томонидан концерт дастури ижро қилинди. Шундан сўнг вилоят футбол фахрийларига вилоят футбол федерацияси томонидан эсдалик совғалари топширилди. Мавсумни Андижон вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти Илҳом Устахонов очиб берди. Давлатимиз мадҳиялари садоси остида ҳар икки жамоа сардорлари давлатимиз байроғини юқорига кўтаришди. Шундан сўнг рамзий маънода тўпни майдон марказидан Ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимов ва Илҳомжон Устахонов ўйинга киритиб бердилар.

Учрашув бошлангач, "Андижон" бекорга биринчи лигада юрганлигини, аслида жамоанинг ўрни қаерда эканлигини исботлаш мақсадида ҳужумкор равишда ўйинни бошлади. Кетма-кет шиддатли ҳужумлар натижасида бир неча бор қулай вазиятларга эга бўлган мезбонлар ҳужумчиларидан кўп холларда аниқлик ва тезкорлик етишмаслиги сабабли Ҳа деганда мухлислар кутган гол киритилмади. Энг қулай вазият Икром Ибрагимовда бўлди. Аммо дарвозабон билан бирга-бир чиққан ҳимоячимиз тўпни дарвозага йўллаш ўрнига негадир тўпни орқага қайтаришни маъқул топди. Айнан шунинг учун бўлса керак жамоа бош мураббийи уни биринчи бўлимдан кейиноқ алиштирди. Аммо 42-дақиқасида жамоанинг янги футболчиси Александр Лупашко 19 метрлардан ажойиб зарба йўллаб ўйинда ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар ҳужум қилишда давом этишди. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш пайида бўлишди. Икки марта ўта қулай вазиятга эга бўлган меҳмонлар ҳужумининг якунланишига "Андижон"нинг энг тажрибали футболчиси, дарвозабон Юрий Цой тўғаноқ бўлди. Балки шунинг учун ҳам Андижон футбол федерацияси томонидан таъсис этилган "Учрашувнинг энг яхши футболчиси" соврини айнан Цойга насиб қилгандир. 66-дақиқага келиб Ҳакимов Лупашкони бирга-бир вазиятга чиқаради. Бу вазиятда меҳмонлар ҳимоячилари ва дарвозабони орасидаги ўзаро пала-партишлик сабаб бўлди. Лупашко дарвозабонни ҳам ортда қолдириб, бўш қолган дарвозани чиройли ҳаракат билан ишғол қилди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Алишер Тўхтасиновнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини яна ўша Лупашко боши билан дарвозага жойлаб "хет-трик"ка эришди. Шундай сўнг ҳам мезбонлар ҳужумчилари Темур Хакимов, Андрей Сидоров, Дмитрий Краев ва Бахром Абдурахимовларда ҳам қулай вазиятлар бўлди. Аммо бу хужумлар ҳам гол билан якунланмади. "Пахтакор-2" таркибида эса жамоа сардори бўлган Оятулло Муҳиддиновнинг ўйинлари барчада илиқ таассурот қолдирди.

Энди сарлавҳага қайтадиган бўлсак, ушбу ўйиндан шуни хулоса қилиш мумкинки, жамоалар орасидаги савия барибир ўз сўзини айтди. Менимча "Шарқ" минтақасида "Андижон" ўзини "МЮ", "Барса" ёки "Реал" каби ҳис қилса ажабмас. Аммо бу жамоанинг савиясини ва салохиятини оширадими? Менимча, йўқ! Жамоанинг икки ўйинини кўрдим, эҳтимол бундан-да кучлироқ жамоалар ҳам бордир...

Биринчи лига. "Шарқ" минтақаси. 1-тур
«Андижон» (Андижон)  «Пахтакор-2» (Тошкент)  3:0. 5153 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Бозоров (Наманган), Р. Ғофуров (Наманган), М. Мажидов (Наманган), С. Латипов.
Назоратчи: Р. Каратаев (Тош.вил).
Голлар: А. Лупашко (42, 66, 71).
Огоҳлантиришлар: А.Раҳмонов (73), А. Сидоров (75), А. Тўхтасинов (82)  С. Уваров (55
«Андижон»: Юрий Цой, Дилмурод Маҳмудов (Андрей Сидоров, 58), Даврон Турсунов, Афзал Азизов, Бекзод Ғозиев (Асрор Раҳмонов, 46), Баҳром Абдураҳимов, Лочин Солиев (Фурқат Ҳасанбоев, 58), Темур Хакимов, Икром Ибрагимов (Алишер Тўхтасинов, 46), Александр Лупашко (Дмитрий Краев 76), Расул Раҳмонов.
«Пахтакор-2»: Абдумавлон Абдужалилов, Аббос Отахонов, Исоқ Ғофуров, Жасур Хакимов, Оятилло Муҳиддинов, Музаффар Музаффаров (Владислав Павловский, 57, Аваз Исматов 74), Отабек ҳамидов, Омад Сотволдиев (Маъруф Зокиржонов, 46), Сергей Уваров, Бобур Абдураҳмонов, Темур Толипов (Улуғбек Боқиев 71)

Манба: burgutlar.com
Киритилди: 10:26, 29.03.2013.
Ўқилди: 5381 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.