Таниқли инсайдер Фабрицио Романо яқин орада "Барселона" бош мураббийи лавозимига Ханс-Дитер Флик тайинланиши ҳақида гапирди. 59 ёшли германиялик мутахассис ўтган ҳафта истеъфоси эълон қилинган Хави Эрнандеснинг ўрнини эгаллайди.
“Флик жуда ҳаяжонда ва “Барселона”да ишлашни интиқлик билан кутмоқда. Шартнома шу ҳафта якунланиши кутилмоқда. Мураббий тайинланганидан сўнг дарҳол Лапорта ва Деку билан ўйинчилар билан трансферлар ва шартномани узайтириш режаларини муҳокама қилади", - деди Романо.
Ханс-Дитер Флик 2021 йил августидан 2023 йил сентябрига қадар Германия терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган ва бунгача “Бавария” бошқарувчиси эди.