Футбол агенти Арманд Дурн ҳужумчи Сердар Азмуннинг келажаги билан боғлиқ вазият ноаниқлигича қолаётганини айтди.
29 ёшли эронлик футболчи 2023/24 йилги мавсумни “Рома”да ижара асосида ўтказди. Унга бўлган ҳуқуқлар "Байер"га тегишли.
“Ҳозирча Сердарнинг келажаги ҳақида аниқ ҳеч нарса йўқ. Биринчидан, “Рома” бу масалани спорт директори билан расман ҳал қилиши керак. Кейинги икки ҳафта ичида бу ҳақда кўпроқ нарса билиб оламиз", - деди агент.
2023/24 йилги мавсумда Азмун 29 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.