Мэйсон Гринвуд - «Хетафе»нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси.
22 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда испан клуби сафида барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Гринвуд ўтган ёзда «Манчестер Юнайтед»дан ижара асосида «Хетафе»га ўтган эди. Унинг ижара муддати якунига етди.