The Guardian газетаси Англия чемпионатларида футболчиларнинг снусдан (тутунсиз тамаки) фойдаланиши бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Манбага кўра, сўровда қатнашган тахминан ҳар бешинчи профессионал эркак ва аёл ўйинчи снусдан фойдаланади.
Қайд этилишича, респондентлар орасида Премьер-лига, Англиянинг қуйи футбол лигалари ва аёллар лигаси футболчилари бор.