Эрик Ламела "Севилья"ни тарк этади. Клуб футболчи 30 июндан сўнг, шартномаси тугагач жамоани тарк этишини маълум қилди.
Ярим ҳимоячи уч мавсумни испан клубида ўтказди. Шу вақт ичида у 92 та ўйинда иштирок этган.
Аввалроқ аргентиналик футболчи “Тоттенхэм”, “Рома” ва “Ривер Плейт” клубларида тўп тепган.