Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ёмон спорт формаси ҳақида фикр билдирди.
«Мбаппега келсак, у яхши формада деб ўйламайсизми? У мавсум давомида атиги 44 та гол урди, бироқ у кўпроқ иш қилиши ҳам мумкин эди, лекин бу ҳам яхши.
У Франция кубоги финалида ўйнади ва фаол бўлди. Бошқалар олдинроқ ўйнашни тўхтатдилар ёки ўз клубларида ўйнамадилар. Лекин ростини айтсам, мен сеҳргар эмасман. Сиз бор вақт ичида ҳеч нарсани ўзгартира олмайсиз», - дея Дешамнинг сўзларини келтиради AS.