«Вердер» дарвозабони Михаэль Цеттерер фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, деб хабар беради "Bild".
Манба берган хабарга кўра, 28 ёшли германиялик футболчига «Манчестер Сити» даъвогарлик қилмоқда. Агар Эдерсон «Сити»ни тарк этса, Цеттерер жамоанинг иккинчи дарвозабони бўлиши мумкин.
Ўтган мавсумда Цеттерер Германия чемпионатида 27та ўйин ўтказиб, 6та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди ва 37та гол ўтказиб юборди.