"Бавария"нинг янги бош мураббийи Венсан Компани жамоа футболчиларга кичик босим юклади.
Бельгиялик мураббий клубда фақат футболга чанқоқ футболчилар ўйнашини айтди. “Футболчилар ҳақида гапиришга ҳали эрта, лекин мен улар билан ишлашни интиқлик билан кутяпман.
Мен футболчиларнинг қанчалик ғалабага очлигини билмоқчиман. "Бавария" бу мавсумда чемпион бўлмади, вазият билан танишман.
Кўраман, ўйинчилар "Бавария"да ўйнашга ташнами?!", - деди Компани журналистларга.