Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Тимур Кападзе: "Биз охиригача курашдик"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Олимпик" (0:0) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

Қийин учрашув бўлди, балки омадимиз ҳам келгандир. Қолаверса, дарвозабонимиз ҳам яхши ҳаракат қилди. "Навбаҳор"да 2-3 та қулай вазият бўлди. Футболчиларим охиригача курашди. Наманганда ўйнаш қийин. Боиси, бу ерда жамоа ҳам, мухлислар ҳам яхши. Ўйлашимча, майдонда яхши кураш бўлди.

Мен ўйинни чўзиш ҳақида кўрсатма берганим йўқ. Шунчаки, айрим вазиятларда бу кўзга ташланган бўлиши мумкин. "Навбаҳор" кучли жамоа ва йигитлар бироз нафас ростлаб олишга интилган бўлишлари мумкин. Ўйлашимча, майдонда яхши кураш кечди. "Навбаҳор" айнан ўша эпизодлар сабаб ғалаба қозонмади, деб ўйламайман. Биз охиригача курашдик. Жамоанинг ўзи имкониятларидан фойдалана олмади.

"Навбаҳор" олдига юқори мақсадлар қўйилган ва шу сабабли бугун босим бўлишини билар эдик. Лекин, биз бошқача ўйин кўрсатмоқчи эдик. Мезбонлар бизга ушбу режани амалга оширгани имкон бермади ва ҳимояланишга тўғри келди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 08:05, 31.05.2024.
Ўқилди: 560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.