“Манчестер Сити”нинг португалиялик юлдузи Бернарду Силва Европа чемпионати ўйинларини бутун Португалия томоша қилишига ишонч билдирди. У бунга бувисини мисол қилиб келтирди:
"Менинг бувим футболга умуман қизиқмайди, лекин терма жамоалар ўйнаса томоша қилади. Португалия ўйнаса, бутун мамлакат томоша қилади. Ҳатто бу спорт турини ёқтирмайдиганлар ҳам. Биз мамлакатларимиз, оилаларимиз ва дўстларимиз вакилимиз”, — дея Силва сўзларини келтиради Sky Sports.