"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен Англияга ўтишга қизиқмоқда.
Яқин-яқингача нигериялик футболчига даъвогарлик қилиб келган Лондоннинг “Челси” клуби футболчига бўлган қизиқишни сўндирган. Машҳур журналист Жанлука ди Марцио хабар беришича, Осимҳенга даъвогарлар қаторида Лондоннинг яна бир клуби "Арсенал" ҳам бор. Ҳозирча расмий музокаралар олиб борилмаяпти, аммо "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета 25 ёшли футболчининг қобилиятини юқори баҳоламоқда ва ҳужумчининг ўзи, манбанинг сўзларига кўра, келишувдан манфаатдор.
Виктор Осимхеннинг “Наполи” билан шартномасида товон пули 160 миллион евро қилиб белгиланган, аммо потенциал харидорлар товон пулини сезиларли даражада камайтиришга ҳаракат қилишади.