Кириш Регистрация

Анчелотти Хавининг кетиши ҳақида: "Ўйлайманки, унинг кетиши яхши бўлди"

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Хавининг "Барселона"дан кетишига муносабат билдирди.

"Бу мураббий ишининг бир қисми. Ўйлайманки, Хави қилган ишидан кейин бу бироз хавотирга тушди, чунки у биринчи марта ишдан бўшатилмоқда, бироқ вақт ўтиши билан у бу ишнинг бир қисми эканини тушунади деб ўйлайман.

Клуб ва мураббий ўртасида яхши муносабатлар бўлмаса, энг яхши вариант - жамоадан кетиш. Бу мен билан кўп бўлган, "Наполи", "Бавария" ва "Челси"да. Унинг кетиши яхши бўлди, менимча, бу Хави учун ва балки "Барселона" учун фойдалидир", - деди Анчелотти AS билан суҳбатда.

Май ойида "Барселона" Хави бош мураббий лавозимидан четлатилганини эълон қилганди. У 2021 йилдан буён клубни бошқариб, Ла Лига ва Испания Суперкубогини қўлга киритди.

Киритилди: 13:13, 01.06.2024.
Ўқилди: 2967 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.