"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоанинг 2023/24 йилги Чемпионлар лигаси финалида Дортмунднинг "Боруссия"сига (2:0) қарши ўйинига баҳо берди.
"Ҳал қилувчи лаҳза биринчи бўлимда гол ўтказиб юбормаганимиз эди. Ҳақиқатан ҳам биринчи бўлимни яхши ўтказмадик. Кейин ўйинга яхши кириб бордик ва гол урдик. "Реал" тўлиқ тайёр эди ва энг яхши жамоага айланди", - дея Кроос сўзларини келтиради УЕФА.