Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Қозоғистондаги легионерлар: унчалик муваффақиятли бўлмаган тур

Баҳо:
+ | -

Кеча Қозоғистон Премьер-лигасида 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. "Актобе", "Жетису" ва "Иртиш" сафидаги легионерларнинг ўйинлардаги иштироклари ҳақида малумот бериб ўтамиз.

«Акжайик» — «Актобе» 1:1 (1:1)
Голлар: Саджо 34 (1:0), Бадло 36 (1:1)
«Актобе»: Сидельников, Мулдаров, Харабара, Бадло, Землянухин (Хайруллин 64), Дяденко (Сидиқбек 80), Гридин (Лисенков 68), Арзуманян, Кенжисариев, Ковальчук, Бикмаев

"Акжайик" клуби ўтган йили "Актобе"ни ҳар иккала ўйинда ҳам мағлуб этиб, актобеликларни олтин медаллардан маҳрум қилганди. Шу боис, мамлакатнинг бронза медали совриндори сафар ўйинига ғалаба умидида ташрий буюрди. Бироқ жамоалар томонидан биринчи бўлимда киритилга биттадан гол ўйинда дуранг натижа қайд этилишини таъминлади. Дуранг натижага қарамай, "Актобе" турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.

Темур Кападзе ва Александр Гейнрих ушбу ўйинда ҳаттоки қайдномага ҳам киритилишмади. Бунинг боиси, терма жамоа ўйинлари ва парвозлардан кейинги жисмоний толиқиш бўлса керак. Марат Бикмаев эса ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

«Восток» — «Жетису» 1:1
Голлар: Шеткин 12 (0:1), Ньянг 51 (1:1)
«Жетису»: Пасеченко, Коробов, Эргашев, Климавичюс, Жалович, Аверченко (Мамонов 90+3), Скорых, Мельзиддинов, Тотай, Саломов (Перич 63), Шеткин

Саломов ва Мельзиддинов шарафини ҳимоя қилаётган "Жетису" эса кетма-кет учинчи учрашуда дуранг натижани қайд этди. Бу сафар улар Владимир Фомичев бошқарувидаги "Восток" билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ҳар иккала футболчимиз асосий таркибда майдонга тушишди. Шавкат 63-дақиқада алмаштирилган бўлса, Руслан тўлиқ ўйнади.

«Шахтёр» — «Иртиш» 2:1 (0:1)
Голлар: Струков 24 (0:1), Тажимбетов 80 (1:1), Финонченко 81 (2:1)
«Иртиш»: Жожо, Чичулин, Кулибали, Кучера, Халмуратов, Даулетханов (Аяганов 74), Кульчий (Говедарица 50), Мухутдинов (Иванов С. 60), Юрин, Струков, Бақоев (с)

Улуғбек Бақоев "Иртиш"ни "Шахтёр"га қарши сафардаги ўйинда сардор сифатида майдонга бошлаб тушди ва ўйин сўнгига қадар ҳаракат қилди. Ўйиннинг 80-дақиқасигача ҳисобда олдиндан борган "Иртиш" футболчилари, 80 ва 81-дақиқаларида 2та гол ўтказиб юбориб, амалдаги чемпиондан мағлуб бўлишди. Павлодарликлар 4 очко билан 4-ўринни эгаллаб туришибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:04, 31.03.2013.
Ўқилди: 4503 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.