"Барселона" "Валенсия" футболчиси Хави Геррага қизиқиш билдирмоқда.
Marca нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" спорт раҳбарияти Гавига ўхшаш ўйинчи - жисмонан ва ҳимоявий маҳоратга эътибор қаратадиган ярим ҳимоячи қидирмоқда. Янги бош мураббий Ханси Флик кўп ўйинларни икки таянч ярим ҳимоячи билан ўтказиш ниятида.
Гавининг жароҳатидан тикланиши бироз вақт талаб этади ва тузалиш режалаштирилганидек кетаётган бўлса-да, бундай оғир жароҳатдан сўнг футболчининг аввалги даражасига қайтиши учун бир неча ой керак бўлади.
Шу сабабли, "Барселона"нинг ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларидан бири "Валенсия" ярим ҳимоячиси Хави Герра ҳисобланади. "Барселона" раҳбарияти футболчини жамоа эҳтиёжларини қондираяпти деб ҳисобламоқда. Каталонияликлар 21 ёшли испаниялик футболчини узоқ вақтдан бери кузатиб келишмоқда ва у келаси мавсумда жамоани мустаҳкамловчиларидан бирига айланиши мумкинлигига ишонишмоқда.
Футболчининг нархи 20-25 миллион евро атрофида. Муаммо "Барселона"нинг оғир молиявий аҳволи бўлиши мумкин, бу эса ҳозирда клубга трансфер битимларини амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда. Бироқ Герра клуб бу ёз учун курашадиган футболчи.
Ярим ҳимоячига ўтган қишда "Наполи" қизиқиш билдирганди. Италия клуби футболчини кузатишда давом этмоқда.
Ўтган мавсумда Герра Ла Лигада 36 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.