Кириш Регистрация

Альба: "Мени бу қизиқтирмайди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда "Интер Майами"да тўп тепаётган Жорди Альба "Реал"нинг Чемпионлар лигасидаги ғалабаси ҳақида гапирди.

Улар сўнгги ўн йил ичида олтинчи, тарихда эса 15-марта энг нуфузли еврокубокни қўлга киритди. Мадрид гигантларининг муваффақияти ҳақида сўралганда, Альба бунга аҳамият бермаслигини айтди.

"Барселона" билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай нарса мени қизиқтирмайди", - дея 35 ёшли чап қанот ҳимоячисининг сўзларидан иқтибос келтиради Barca Universal.

"Реал" Чемпионлар лигаси финалида Дортмунднинг "Боруссия"сини мағлуб этди (2:0). Учрашув 1 июн куни бўлиб ўтди.

Киритилди: 06:49, 03.06.2024.
Ўқилди: 1581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.