Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Флик Канселунинг қолишини хоҳлар экан

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Манчестер Сити»дан ижарага олинган Жоау Канселуни жамоада сақлаб қолишни таъкидламоқда.

30 ёшли футболчининг ижара муддати жорий мавсум охиригача белгиланган эди. «Барселона» айни дамда португалиялик футболчини сақлаб қолиш устида ишламоқда, дея хабар беради журналист Флориан Плеттенберг. «Кўк-анорранглилар»нинг янги бош мураббийи Фликнинг шахсан ўзи Канселу билан ҳамкорликни давом эттиришни қўллаб-қувватлайди. Молиявий муаммолар туфайли Каталония гиганти учун футболчини сотиб олиш қийин бўлади, шунинг учун қайта ижарага олиш барча томонлар учун энг мақбул ечим бўлиши мумкин.

Жоау Канселу «Барселона» сафида 42 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 09:45, 03.06.2024.
Ўқилди: 1096 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик