Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Юрий Саркисян: «Ўз хатоларимиз эвазига ютқаздик»

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи» – «Локомотив» учрашуви борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан фарғоналиклар бош мураббийи Юрий Саркисян жумладан шундай деди:

— Бугун ўз мухлисларимизни хурсанд қилиш ва ўйинда ғалаба қозониш мақсадида майдонга тушгандик. Аммо, хатоларимиз эвазига ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Йигитлар имкон қадар муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Шу боис уларга ортиқча эътирозим йўқ. Рақиб жамоа сафида етакчи ўйинчилар кўп, бизда эса асосан ёшлар, клуб тарбияланувчилари тўп суришмоқда. Жамоа учраган кетма-кет мағлубиятлардан кейин мухлислар мени айблашмоқда. Тўғри, қайсидир маънода улар ҳақдир. Лекин, футболда кўпинча молиявий имконият кўп нарсани ҳал қилади. Бугун «Локомотив» жамоаси сафида собиқ шогирдларимдан Акмал Холматов ва Ислом Тўхтахўжаевлар тўп суришди. Шунингдек, Павел Смоляченко ҳам ушбу клуб шарафини ҳимоя қилмоқда. Агар моддий томондан имкониятимиз юқори бўлганда уларни асло қўйиб юбормасдик, — Юрий Вазгенович ўз сўзида.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:57, 31.03.2013.
Ўқилди: 4777 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик