Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Хаким Фузайлов: «Фарғонада ҳеч бир жамоага осон бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи» - «Локомотив» учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи вазифасини бажариб келаётган Хаким Фузайлов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Барчага маълумки, Фарғонада ҳеч бир жамоа учун осон кечмайди. Бу ерда ҳамиша ўзгача футбол муҳити ҳукмронлик қилади. Албатта, бугун «Нефтчи» жамоасини мағлубиятга учратганимиздан хурсандман. Негаки, рақиб бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Шу боис қайд этилган ҳисоб ўйинга мос тушди, деб айта олмайман. Баҳсда бизга омад кулиб боқди. Кетма-кет гол уриб устунликни ўз томонимизга оғдириб олдик, — деб гап бошлади Хаким Фузайлов.

— Рақиб сафида тўп сурган қайси футболчини алоҳида ажратиб кўрсатардингиз?
— Ушбу баҳсда «Нефтчи» сардори Мансур Саидов бошқаларга нисбатан анча фаол ҳаракат қилди. Фарғоналикларнинг аксарият ҳужумлари ҳам айнан шу футболчи орқали ташкил этилди.

— Шогирдларингиз сиз хоҳлаган ўйинни намойиш этяптими?
— Футболда ҳеч бир мураббий ўз жамоаси ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмайди. Мен ҳам бугунги кунда жамоа ўйинидан 100 фоиз кўнглим тўляпти, дея олмайман. Бошқача айтганда, ёрқин ўйинларимиз ҳали олдинда. Умид қиламанки, апрель ойида футболчилар янада ўсишга эришади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:45, 31.03.2013.
Ўқилди: 3688 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик