"Наполи" чоршанба куни Антонио Контенинг тайинланишини эълон қилишни режалаштирмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг фикрича, шу куни янги бош мураббий Италия клуби билан расман шартнома имзолаши керак. Шартнома 3 йилга мўлжалланган.
54 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи 2023 йилда тарк этган "Тоттенхэм" бўлган.