Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Зоҳир Қўзибоев: «Машъал» таркибида ҳам кўп гол уришга ҳаракат қиламан

Баҳо:
+ | -

Муборакнинг «Машъал» клуби бу йил ўз сафини асосан тўрт нафар янги футболчи билан тўлдириб олди. Булар – Рустам Аъзамов, Баҳодир Муртазоев, Зоҳир Қўзибоев ва Виктор Клишин. Биринчи лигани мунтазам кузатиб келаётган мухлислар Зоҳир Қўзибоевни яқиндан яхши билишса керак. Кўз тегмасин, бу футболчи ҳар йилги мавсумда етарлича голлар уриб келяпти. Шу боис ҳам «Машъал» раҳбарияти у билан шартнома имзолашга қарор қилди.  


Маълумот учун шуни айтиб ўтишимиз мумкин, Зоҳир Қўзибоев 1986 йилнинг 11 мартида Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. Бўйи – 188 см, вазни – 84 кг. Касби футбол мактаби тарбияланувчиси. Амплуаси – ҳужумчи. Биринчи мураббийи – Ҳошим Қувватов. Қўзибоев бош билан яхши ўйнайдиган ҳужумчилар сирасига киради, қолаверса, рақиб жарима майдончаси ичида позицияни тўғри танлаши ҳам жойида.  


- Катта футболга 2009 йилда кириб келганман, - дейди Зоҳир Қўзибоев. - 2009-2010 йиллар мобайнида «Насаф-2» сафида тўп сурдим. Кейин 2011 йилнинг биринчи ярмини «Хива» сафида, иккинчи ярмини эса «Ерқўрғон» таркибида ўтказдим. Ўтган йил тўлиқ яна «Насаф-2» либосида ҳаракат қилдим ва ушбу мавсумдан «Машъал» билан шартнома имзоладим.  


Шуни айтиш керак, Зоҳир Қўзибоев биринчи лига учун ниҳоятда яхши ҳужумчи ҳисобланади. У 2011 йилги мавсумда «Насаф-2» таркибида 12та, кейинги йил «Хива» сафида 8та, «Ерқўрғон» либосида эса 7та гол урган. Ўтган йил касбилик ҳужумчи учун ниҳоятда муваффақиятли келиб «Насаф-2» таркибида жами 25та гол уришнинг уддасидан чиқди. Бу кўрсаткич биринчи лигадаги аксарият ҳужумчиларнинг ҳавасини келтириши турган гап.
 

- Мени «Машъал»га клуб раҳбарияти таклиф қилди, - дея айтиб ўтди 27 ёшли тўпурар. – Биласиз, ҳозир «Машъал» олдига мана шу мавсумнинг ўзидаёқ олий лигага қайтиш вазифаси қўйилган. Ўйлайманки, ҳаммамиз бир мақсад йўлида бирлашсак, бу ишни бажара оламиз. 
 

- Ўтган йил биринчи лигада жами 25та гол урган экансиз. Сизга олий лига клубларидан таклиф бўлмадими? 
- Бу йил элитага чиққан «Сўғдиёна» ва «Гулистон»дан чақирув бўлди, аммо менга «Машъал» варианти кўпроқ маъқул келди. Қолаверса, муборакликлар менга ҳар томонлама қулай шартномани таклиф этишди.
 

- Биринчи лига ҳужумчиларига олий лига клублари кўп ҳам қизиқиш билдиришмайди. Бунинг сабаби нимада бўлиши мумкин? 
- Тўғриси, билмадим. Буни яхшиси олий лигада ишлаётган мураббийлардан сўрагангиз маъқул.
 

- Жорий мавсумда ўз олдингизга қандай мақсадлар қўясиз? 
- Аввало жамоа сифатида олий лигага қайтишни хоҳлаймиз. Ўзимнинг мақсадим эса «Машъал» сафида ҳам имкон қадар кўпроқ голлар уриб, янги жамоамнинг ғалабаларига ҳисса қўшиш.

 

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 18:54, 31.03.2013.
Ўқилди: 4222 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.